суббота, 21 ноября 2015 г.

Соғлом турмуш тарзи

Соғлом турмуш тарзи (СТТ) бу муайян одамнинг касалликлардан сақланиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида кечирадиган турмуш тарзидир. СТТ ҳаёт фаолияти тамойили бўлиб, тўғри овқатланиш, жисмоний тайёргарлик, кайфият, зарарли одатлардан тийилиш ёрдамида саломатлигини яхшилашга йўналтирилади.
Фалсафий-ижтимоий йўналиш вакиллари (П. А. Виноградов, Б. С. Ерасов, О. А. Мильштейн, В. А. Пономарчук, В. И. Столяров ва бошқалар.) СТТни оламшумул ижтимоий аспект, жамият турмушининг таркибий қисми сифатида кўрадилар.
Психологик-педагогик йўналиш вакиллари (Г. П. Аксёнов, В. К. Бальсевич, М. Я. Виленский, Р. Дитлс, И. О. Мартынюк, Л. С. Кобелянская ва бошқалар) СТТни инсон руҳиятини англаш, мотивация нуқтаи назаридан тадқиқ қиладилар. Бошқа нуқтаи назар ҳам бор (масалан, тиббий-биологик) аммо улар орасида қатъий чегара йўқ ва барчаси бир масалага – индивид саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
СТТ инсоннинг ҳар тарафлама ривожланиши, узоқ умр кўриши, ижтимоий вазифаларини тўла  бажариши шартидир.
Инсон организмига нагрузка тушгани, жамият ҳаётининг мураккаблашуви, техноген, экологик, психологик, сиёсий ва ҳарбий характердаги саломатликка акс таъсир кўрсатувчи омиллар ортгани сари СТТнинг долзарблиги ҳам ортиб  боради.
СТТга бошқача қараш ҳам бор:”СТТ бу ахлоқий-диний пойдеворга ва миллий анъаналарга таянган инсоннинг онгли хатти-ҳаракатидир (барчасида мўътадилликка эришиш, меъёрида ҳаракатланиш, чиниқиш, тўғри овқатланиш, оқилона турмуш кечириш ва зарарли одатлардан воз кечиш).

СТТ элементлари

СТТ бу жамоат ҳаётида, оилада, бўш вақтда, меҳнатда фаол бўлишдир.
Тор биологик маънода гап инсоннинг физиологик мослашув имкониятларига ташқи муҳитнинг таъсири ва бундан ички муҳит ҳолати ўзгариши ҳақида кетяпти. Бу ҳақда ёзадиган муаллифлар СТТнинг кплаб ташкил этувчиларини санашади, аммо асосийлари қуйидагилардир:
•       Болаликдан соғлом одатларни шакллантириб бориш
•       Атроф муҳит: хавфсиз ва яшашга қулай бўлиши, ўраб турган нарса-буюмларнинг таъсири ҳақда билиш
•       Ўз-ўзини заҳарловчи қонуний (ичкилик, тамаки чекиш) ва ноқонуний зарарли одатларсиз яшаш
•       Овқатланиш: мўътадил, жисмоний имкониятларига мос бўлиши, ейдиган озуқалари сифати ҳақида билиш
•       Жисмоний фаол ҳаёт кечириш, ёшни ҳисобга олган ҳолда гимнастика, жисмоний машқлар қилиш
•       Организм гигиенаси: шахсий гигиена талабларига риоя қилиш, биринчи ёрдам кўрсатишни билиш, чиниқиш, тобланиш
Инсоннинг физиологик ҳолатига унинг руҳий эмоционал ҳолати  катта таъсир кўрсатади. Шу сабабдан айрим муаллифлар СТТнинг қўшимча қуйидаги аспектларини ҳам санашади:
•       Эмоционал кайфият: психогигиена, мураккаб вазиятларда эмоцияларини бошқара олиш
•       Интеллектуал кайфият: янги вазиятларда оптимал фаолият кўрсатиш учун одамни таниш ва янги ахборотлардан фойдаланиш қобилияти.
•       Маънавий кайфият: ҳаётий конструктив мақсад қўйиш ва унга интилиш қобилияти, некбинлик.
Саломатликни мустаҳкамловчи соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш уч даражада амалга оширилади:
•       Ижтимоий: оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш, маърифий, ахборий ишлар;
•       Инфраструктуравий: ҳаёт фаолияти доирасидаги аниқ шарт шароитлар (бўш вақт мавжудлиги, моддий воситалар), профилактик (спорт) тадбирлар, экологик назорат;
•       Шахсий: маиший тартибни стандартлаштириш, инсоннинг муҳим ориентациялари тизими

Соғлом турмуш тарзига оид 10 маслаҳат
Халқаро врачлар, парҳезшунослар ва руҳиятшунослар соғлом ҳаёт тарзига амал қилиш учун 10 маслаҳат тузишган. Уларга риоя қилиб ҳаётимизни узайтирамиз ва ширин умр кечирамиз
1-      маслаҳат. Кроссвордлар ечиб, чет тилини ўрганиб, мияда ҳисоб китоблар бажариб миямизни машқ қилдирамиз. Шундай қилиб ақлий қобилиятларимиздаги қариш деградацияси сустлашади. Юрак фаоллашади, қон ва модда айланиши тезлашади.
2-      маслаҳат. Соғлом турмуш тарзининг муҳим элементи – иш. Ўзингизга муносиб иш топинг ва у сизга шодлик бағишласин. Бу сизни ёшартиради.
3-      Маслаҳат. Овқатни кўп истеъмол қилишдан сақланинг. Одатдаги 2500 калория ўрнига 1500 калория етади. Бундан тана ҳужайралари енгил тортади. Шу билан бирга жуда кам ейиш ҳам бўлмайди.
4-      Маслаҳат. Меню ёшга мос бўлиши керак. Жигар ва ёнғоқ 30 ёшли аёлларга ажин тушиши олдини олади.
5-     Маслаҳат. Барчаси ҳақида фикрга эга бўлинг. Онгли тарзда яшасангиз депрессияга камроқ бериласиз.
6-      Маслаҳат. Ёшликни сақлаб қолишга муҳаббат ва майинлик ёрдамлашади, шунинг учун уйланиш (турмушга чиқиш керак). Иммун тизими мустаҳкамланиши организмдан бахт гормонини (эндорфин) ажратиб чиқаради.
7-      Маслаҳат. Салқин хонада ухлаган маъқул (17-18 даража ҳароратда), бу ёшликни сақлашга кўмаклашади. Атроф муҳит ҳарорати организмдаги моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади.
8-      Маслаҳат. Ҳаракатчан бўлинг. Ҳаттоки кунда 8 дақиқа спорт билан шуғулланиш ҳам умрни узайтиради.
9-      Маслаҳат. Ўзингизни сийлаб ҳам туринг. Соғлом ҳаёт тарзига мувофиқ қатъий тартибга риоя этиш билан бирга, баъзида ширинлик ҳам еб туриш керак.
10-    Маслаҳат. Ўзингизни ёмон кўрманг. Турли касалликларга, ҳатто хавфли ўсмаларга мойил одамлар доим ўзини сўкиб юрадиган бўлади. Ундан кўра дардини очиб сочгани, баҳслашгани маъқулроқ.


Комментариев нет:

Отправить комментарий