среда, 1 ноября 2017 г.

Yaypan choyxonasi

Aввалбошдан айтиб қўяй, мен ҳозир овқат , ош хақида гапиришни ният қилганим йўқ.
Шу йил сентябрда Тошкентда бўлганимда қайтишда, оилам билан Қўйлиқдан водийга таксига чиқишдан олдин ўша ердаги ошхоналардан бирига кириб тамадди қилдик. Битта бифштекс, кичкинагина чинни ликобчада бир кабгиргина ош, битта нон ва чой келтиришди. Келтирган ошини косага солсангиз ярим коса чиқади ёки чиқмайди, хуллас лайлакка овқат берган тулкининг ошидек буёғи. Еб бўлгач сохта мулозамат қилиб юрган хизматчи қизлардан хисобни сўрадим: 32 000 сўм! автотураргоҳдаги  хатто эшиги ҳам йўқ мослаштирилган ошхонанинг ҳеч қандай доимий мижоз учун эмас, мен каби ойда йилда бир  йўлиқиб қолувчи адашганлар учун хизмат қилиши ойдек равшан эди…
Ишхонамиздаги ҳамкасблар билан 3 йилдан буён бир жойда тушлик қиламиз,бир ёки икки машинага чиқамизда, мактабимиздан 2 км узоқдаги, Яйпан марказидаги бир хонадонга, Қурвонали аканинг уйига жўнаймиз. Ҳар куни, ҳар тушликда. Aканинг уйи олдида машиналар тўла бўлади, ҳамма биз каби узоқ яқиндан, ёнидаги ошхоналарга кирмасдан ҳам шу ерга тушлик қилгани келган.
Қурвонали аканинг уйи олдидаги мижозлар авто уловлари



Водийга хос сўрилар ва беданақовоқлар билан тўлдирилган чойхонамиз (2-феврал, 2017-йилги суратим экан)

Сўзим давомида бекорга Тошкентдаги энг оддий, мослаштирилган ошхона (люкс хизматларга эга замонавий кафе, ресторани эмас, энг оддийси) хақида гапирмадим. Чунки мен хикоя қилмоқчи бўлган Яйпандаги ушбу ошхона, чойхона-Ўзбекистондаги  энг арзон ош қилиб халққа хизмат қилиб келаётганига мана шу йил 4-йил бўлмоқда. Шу тўрт йил  ичида нарх наволар қанчалик ўзгарганини биласиз-а, лекин бу ерга ҳеч андай инфляция тасир этмайди! Нархи қанчалиги  билан қизиқяпсизми, мана марҳамат аввал ошни кўриб баҳо беринг:

Мана бир кишилик тўплам: бир коса нохатли, гўштли, устида битта тухумли ош, яримта нон, шакароб.

Яна бошқа куни олинган сурат, қиш вақтида. Бу сафар шакаробнинг ўрнида турп.

Хуллас мана шу,меню битта, ош.Кўриб турган маззали ош айтиб ўтганимдек мана 4 йилдирки, битта: суратдаги барча нарсаси билан бўлиб 3500 ( уч ярим) минг сўм - атига 43 цент!
Ҳа, ишонаверинг, сиз каби ишонмаганлар қўшни вилоятдан атай меҳмонга келиб  еб кўриб шу пулни тўлаб ишониб хайратда кетганини гувоҳи бўлдик. Ҳа айтганча ошхонада чой мутлақо бепул, хохласангиз кечгача дўст биродарлар аччиқ кўк чойни қайнаб турган самовардан дамлаб келиб сўрингиз тепасидаги беданаларнинг овози остида сухбат қуришингиз мумкин.
Чойхоначимиз Қурвонали ака.
Сиз бирон тамаддихонага кириб у ердаги овқатларнинг ўзига мос бўлмаган нархларидан нолиган вақтингиз бўлганми, бўлган бўлса ишонаманки домо бир томонлама куюнгансиз, нархи қиммат, бу пулга арзимайди, дея ачингансиз. Лекин Қурвонали аканинг ошини еб пулини тўлашда эса тўғриси уяламиз, ахир шунча нарсани ейсиз, хохлаганча чойни ичасизда, арзимаган уч ярим минг сўм берсангиз ғалати ҳам бўласиз…

Бедананинг овозлари эшитиляптими ? J
Aканинг ҳовлиси тушлик маҳал тўлиб кетади, ушбу ошни туманда эшитмаган одам қолмаган хисоб, барча бу кишининг бир хислатига, улкан ҳимматига ва инсофига тан беради. Ҳа, жамиятимизда мана шундай ўз ишини севиб, халқни дуоси  ва олқиши орқали рўзғорини тебратувчи, айниқса  ошхонани ўткинчи, адашиб кирган бир икки кишиларнинг арзимаган овқатини едириб олгач чўнтакларини қоқиб бойлик орттиришни кўзламаган ошхона фидойилари ҳам бор!

Суратлар телефоним архивидан олинди
Ҳар гал Қурвонали аканинг ошхонасига борар эканмиз, бир нарсани ўйлаймиз, ака ош нархини қачон оширар экан, дея, йўқ, 4 йилдан буён ўзгартирмади, акадан умид қолмади, ишонасизми биз қийналиб кетдик, ҳар куни 500 сўмлик излайвериб, охири яқин кунлардан бунинг йўлини топдик: акага 4000 минглик солинг, деймиз, косани устига ҳам тўкилиб кетай –кетай дегандек уйиб босиб бермоқда, шу билан биз ҳам 500 сўмлик излашдан қутулдик, лекин  бошқа бир муаммо туғилди: энди шунча кўп ошни еб олгунча қийналиб кетмоқдамиз)))
Топганингизга Барака берсин, Қурвонали ака!
P.S.  Ёзганларим ош, овқат ҳақида эмас, нима хақидалигини тушундингиз…

1 комментарий: