суббота, 3 марта 2018 г.

Ёшлар китоб ўқимай қўйгани ҳақида бонг урилди.

Илгари бунинг сабаблари ҳақида кўп бахс мунозара қилинарди, китобларнинг қимматлиги, бозор иқтисодиётининг кириб келиб ҳамма китобга эмас, пулга ўзини урганлиги, аслида бозор иқтисоди ривожланган бошқа давлатларда биздан 10 карра кўп китоб ўқилишини билсак-да, негадир биз сабабни шундан излашга ўрганиб колгандик… Одамлар пул топишга берилиб кетиб китоб ўқигани вақт тополмай қолди, деб овуниб қолдик. Aхвол шу даражага етдики, кўча- кўйда китоб ўқиб ўтирган одамни учратмай қолдик, энг ёмони шунга кўника бшлагандик… Президентимиз хукумат тепасига келган кундан бошлаб китобхонликни тарғиб қилишга амалий ишларни бошлади. Aввало, ҳар бир нутқида дунёнинг энг шох асарларидан, албатта, иқтибослар келтиришларига ўргандик, баъзида энг севган асарларини тавсия қилиб мақтаган жойлариния эшитдик, конституциямизнинг 25 йиллигини нишонлаш тадбиридан бошлаб халқ учун кутилмаган Дастур тайёрланди, тадбир катта саҳнасига қўшиқчиар билан бирга эл суйган ширар билан биргаликда кўпчиликка ҳали таниш бўлмаган шоирлар ўз асарарини тўлқинланиб айтиб чиқиш қилишни бошлашди. Бу шахсан мен учун биринчи марта кузатилган ҳол эди. Халқ асл шеъриятни ўз эгаларидан тинглаш бошланди. Кейинчалик “Китоб савдосини янада такомиллаштириш хақида” қарори эълон қилинди (лекин бу қарор ижро этилишда бироз оқсалаётгандек бўлиб туюлмоқда , менинг назаримда). Китобга мухаббатни оширишнинг яна бошқа йўлларини жорий этиш ҳақида ўйланди. Кўпчилик кишилар, қандай қилиб ўқишни истамай қўйганларни китоб ўқиган кишиларга хурматини ошириш мумкин экан, деб турганда Президент навбатдаги кутилмаган қарорга келди: китоб ўқиган кишига машина берамиз! Моддий рагбатлантириш мен юқорида айтиб ўтганим “Бозор иқтисоди”ни рўкач қилиб олиб китобни бир чеккага отиб қўйган кишиларни ҳам мутолаага жалб этишнинг энг зўр усули эди, бу борада ажойиб йўл танланди. Китоб ўқишни истаган киши ҳеч қандай моддий рагбатсиз ҳам ўз дунёқараши ва келажагини яхши йўлга солиш мақсадида, энг асосийси, манавий завқ учун китоб ўқийверади, лекин гап бутун мамлакатни оммавий китобхон қилиш миссияси устида кетаётганда бундай совға истайдими йўқми, китобни севадими йўқми китоб ўқиб Президент томонидан совға қилинувчи машинани ютишни орзу қилади, ўзи бўлмаса фарзандини бу ишга жалб қилишни хохлайди. Президентимизнинг мақсади шундай эди. Одамларнинг неча йиллик чанг босган китобларни беихтиёр жавонидан олиб ўқишга ундаш эди. Шундай қилиб республика бўйича “Енг яхши китобхон” танлови эълон қилинди. Қувонарли томони, президентимиз ёшлар орасидан китобхонларни топишда адолатли равишда 2 гуруҳга ажратилган ҳолда ўтказишга топшириқ берди: 20 ёшгача ва 20 ёшдан 30 ёшгача китобхонлар учун алоҳида-алоҳида 2 та машина ютуққа тикилди. Вилоят босқичи қандай ўтганидан хабарим йўқ, лекин бутун мамлакат ахолиси билан биргаликда танловнинг Република босқичини ҳар куни имкон борича кузатиб бордим. Телеканаллар ҳам бу танловнинг аҳамиятини яхши ҳис қилгани кўриниб турди. Президентимиз “ўз номига ярашмаяпти , ёшларнинг ҳидиям йўқ” деган танқидларидан кейин ёшлар учун ранг- баранг кўрсатувлар намойиш қилиб, ўзини ўнглаб , нихоят , ўз номига яраша бўлиб қолган “Ёшлар” телеканали танловдан жонли кўрсатувлар тайёрлаб томошабинларни воқеалар ривожидан хабардор қилиб борди. Камига ҳар икки танлов орқама- орқа тугаши билан келаси ҳафтасига 4 тури ҳар куни биттадан бутунлай, ҳеч қандай “кесмасдан” намойиш қилиб берди. Мана шу намойишни, менимча, кўрмаган одам кам топилди. Одамлар сериалларини бир чеккага суриб қўйиб икки ҳафта давомида оилавий ўтириб энг ибратли, энг ҳавасли ва энг мотивацияли танловни кузатиб, ўзларининг китобхонлик билиминиям синаб ўтиришди. Танлов фавқулодда истеъдодли ёшларни халққа кашф қилиб берди. Менимча, булар ичидаги энг сенсацион наъмунани 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги танловда яратган Aллоҳ тақдири ила кўзлари кўра олмай туриб ўз иштироки билан бутун Ўзбекистоннинг меҳрини қозонган, танлов доирасининг ўзида 80 та китобни ўқиб чиққанини айтиб бошқа яқин бир ёки икки йилда қайси китобни ўқидингиз деб кўчада журналист микрофонни тутса ўқиганим йўқ китоб, дея бақрайиб туриб жавоб берган ёшларни уялтирган бўлса не ажаб! Баракалла Умиджон! Сен barcha uchun энг яхши китобхонсан! Сени бу танловга олиб келиб, саҳна ортида кўзидаги ёшни тия олмаган хурматли устозинг-мен учун энг яхши устоз!

Шунингдек, ўша 20 ёшгачалар ўртасида танловдаги Aндижонлик қизни эслайсизми, унинг 4- босқичда қандай чиққанини кўрдингизми, овози бўғилиб зўрға гапирди, ҳакамлар овозингга нима қилди, деса, кечаси билан шеър ўқиб бўғилиб қолди овозим, деди… Бу каби ҳолатлар кишини тўлқинлантирмайдими? ҳа ўртоқлар, кечалари ухламай китоб ўқиб чиқадиган ёшларни энди кўп кўрамиз!

Танловнинг 2-гуруҳи, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги намойиши ҳам бутун Республикада ҳар бир ишхонада, мактаб ёки олий ўқув юртларида, кўча - кўйда муҳокамалар қилиб борилди, шу кунлари халқ тилидан бу танловдан бошқа нарса тушмади. Бунда “Ёшлар” телеканалининг мамлакатда энг яхши ёш журналистлари триосидан унумли фойдалангани ҳам кўрсатувлар муваффаққиятини таъминлади, десам адашмаган бўламан. ширин сўзлари билан ғолиб ёки мағлубиятли вазиятларда иштрокчилар кўнглига йўл топа оладиган қобилиятга эга Гулҳидани иштирокчилар киришию чиқишида интервю олишга жалб қилиниши, ўзининг вазмин чеҳраси билан биргаликда тагдор ва оъринли хазиллари билан қатнашчиларни йўнатириб турган Хамза Жумаев ва опаларча меҳрибонлик билан иштирокчиларни руҳлантириб турган Лола Зуннуновалар ўз вазифаларини аъло даражада бажариб Президент ташкиллаган танловни ўз даражасига мос ўтишига хисса қўшдилар.

Ҳар бир турини кузатиш жараёнида мен иштирокчилар ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз хулосаларимни чиқардим, лекин, биласизми, 20-30 ёшлилардан нафақат мен, балки бутун ташкилотчилару ҳакамлар кўп нарса кутгандик, айрим холларда биз кутган натжалани бермагани кўпчиликни бироз ўйлантирди. Тўғри, студия сурони босади, Президент совғасини олиш истаги ҳаяжони босади, лекин ҳакамлардан бири Фарида Aфруз шоирамиз танлов пайти жараёнида ёнидаги шерикларига айтиб ўтганидек, ўқиган одам хохлаган пайт билаверади. Шунингдек, ўйин пайти бошловчиларнинг унга, хаяжонни қандай босгансиз, деганда айтган, кўп китоб ўқиганимдан, деган гапи ҳам ажойиб сабоқ бўлди менимча қатнашчиларга…

Қатнашчиларнинг кўпини кўриб бироз хаяжонлари ва шошма -шошарликларини йиғиштириб олганларида яхши бўлармиди, деб ўйлаб қолдим. Чунки телеканалнинг танлов ташкилотчилари шундай ташкиллашибдики, томошабин, иштирокчининг жавоб бериш жараёнининг ўзида, бир вақтда ҳакамларнинг ўзаро бир -бирлари билан нима ҳақда гаплашаётганликларию. кутиш хонасидаги қолган иштиркчиларнинг ҳар бир гапларини эшитиб таҳлил қилиб ўтириш имкониятига эга бўлди. Бу билан нимани назарда тутганимни тушундингиз деб ўйлайман.

Қатнашчиларга келсак, бир иштирокчини кутиш залида ҳеч кўрдингизми, мен ўша иштирокчини бошқаларга ўхшаб бақириб чақириб студиядаги иштирокчилар саволларига билағонлик қилгани тугул, ўша хонада ўтирганини кўрмадим ҳам, балки адашаётгандирман, ўша ердадир, лекин 3 тур бўйича бирон марта умумий кадрларда кўргандек бўлмадим, тўртинчи турдагина сал кўриниш берди. Унгача у балки бирон китобини ўқиб бир чеккада ўтирди-да, ўзига навбат келганда шаҳдам -шаҳдам юриб чиқиб барча саволларга ўзининг соҳир нутқи орқали тўла- тўкис жавоб бериб ҳакамларни ва телетомашабинларни лол қилиб энг юқори балл олиб чиқиб кетаверди. Бу 24 ёшли Қўқон Давлат ПЕдагогика институти талабаси Шарофат Исмоилова эди! Бу тўрт кун давомида нафақат ўз билими билан, балки ўзининг асл Ўзбекона одоб- ахлоқи ва соф қалблилиги билан ўз рақибларию ҳакамларни ва бутун Ўзбекистоннинг меҳрини қозонишга улгурган танловнинг ҳақли голибаси болган самимий қиз эди. Унинг бир жиҳатига қойил қолдим, эътибор бердингизми, охирги тур барча учун қийин келди, 13 та иштирокчида 3 тасигина балл олди, қолганлар топа олишмади шеър номини, Шарофат ҳам ўзига берилган Эркин Воҳидовнинг шеърини унча эслай олмай тополмади ва саҳнадан чиққач йиғлаб юборди, жоурналист, нега йиғлаяпсиз, деган саволига, мен бу шеърни топишим керак эди, мен Олтиариқликман, устоз шоиримиз Эркин Воҳидов ҳам Олтиариқлик эди, мен бу ҳамюртимникини топишим шарт эди, дея йиғлади! у балл йуқотганига эмас, ўз туманининг буюк шоирининг руҳи олдида уятдан, орияти келиб йиғлади, ана сизга ватанпарварлик, мана орият! Менимча, телевизор ортида кўриб туриб шу вазиятда мен каби Шарофатнинг ҳамиятига тан бериб йиглаганлар жуда кўп бўлса карак….

Бу йиғлатиш биринчиси ҳам охиргиси ҳам бўлмади, навбатдаги воқеа, бу Шарофатга олий мукофот топшираётган вақтда кучайди. Унга Президент совғаси берилди, у китобларни ўқигани ва уққани учун мамлакат рахбарининг совғаси “Спарк” автомашинаси калити берилди ва уни машинага чиқишга чорлашди, шунда у томошабинлар орасидан падари бузрукворини олиб чиқди ва калитни дадасига топширди, ролга ўтиргизди, ўзи эса дадаси ёнига ўтирди! Илмли ва маърифатли қиз мана шу жойда ҳам бутун ўзбек ёшларига улкан намуна кўрсатди, ота- она хурматини, ўзбек халқининг қон- қонига сингиб кетган хурматни намойиш қилди. Офарин Шарофат! Илминг, бахтинг бундан-да зиёда бўлсин! 
Биринчи марта ташкил қилинган “Энг яхши китобхон” кўрик- танлови, менимча, Ўзбекистондаги энг яхши танлов бўлди десак арзийди. Президент ташаббуси билан етти ухлаб тушимизга кирмаган эди бундай танлов, китоб ўқиган ўқувчи қиз машина ютиб олмоқда, китоб ўқиган ҳали студент бўлган қиз дадасига машина совға қилмоқда, яна кимнинг совғаси - Президент совғаси!

Бутун Ўзбекистон халқининг китоб ўқишга ундаш ва китобхонликни мана бундай юксак рағбатлантириш ишлари менга Х асрлардаги бутун дунёга билим манбаи бўлиб хизмат қилган алломаларимизни жахонга йетиштириб берган Маъмун академияси давридаги холатларни эслатиб юбормоқда. Ўша даврда ҳам китоб, китобхон нихоятда қадрлангани туфайли минг йиллардан буён ардоқланадиган буюк алломаларимиз етишиб чиққан эди. Бундай давр яна қайтарилиши бошланаётганига ишонаман. Ҳеч қанча ўтмай сизу биз кўчада китоб ўқиб юриб кетаётган, бир бирларига китоблар совға қилиб, ҳар бир гапларида ўқиган китобларидан иқтибослар келтириб сухбатлашаётган ёшларни, халқни кўрамиз. Бу танловнинг акс садоси бутун Ўзбекистоннинг китобга қайтиши, унга меҳр қўйиши, китобхонларни ардоқлаши билан қайтади. Ҳа , айтганча, аллақачон акс садо билан қайтди ҳам: менинг мактаб интернатимда битта синф укувчилари бу танловни кўргач ташаббус билан чиқишибди, мактаб- интернатда шу синф бошчилигида ва ташкилотчилигида “Енг яхши китобхон учун 8 -“A” синф кубоги” кўрик -танлови ўтказилиш таклифини бериб шу кунларда бу танловни ўтказиш белгиланди!