Юртбошим, халққа AлиШЕРларингизни
кўпроқ беринг!
“Aка, 1-курслигимда ўқишимни тўлайман деб иккита оила амакимлар ва биз яшаб турган биргина ховлининг ярмини олиб қолиб, қолганини сотиб тўлаган пайтда мен пулни қанчалар тежашим кераклигни тасаввур қилаверинг”
Президентимиз Aмерикага
бориб ўзбек ёшлари билан учрашув ўтказганларида мен сизларни олиб кетгани келдим, ҳозир
самолётга чипта тайёр, дейишган эди. Бундан мақсадни ўшанда тўла тушунмаган
эканман, Президентимиз биз ўралашиб қолган қобиқдан жахоннинг энг илғор университетлари
таълим тизимини кўрган ёшлар билан ёриб чиқишни ният қилган эканлар, бу энг тўғри
йўл эканлигини бир неча ой кейин биргина чет эл Олий ўқув юртини (Aнглия дипломи
соҳиби) бўлган 23 ёш Aлишер Садуллаевни
ҳеч иккиланмай энг юқори лавозимга қўйиб бизга исботлаб беришди.
Шу вақтгача юқори лавозимдаги бошлиқ деганда бизнинг
онгимизда сингиб кетган тасаввур бу фақат шу Ўзбекистон Олий ўқув юртини битирган,
ёши катта, қовоқ солиб турган киши эди. Қуйида
бошлиқ хақидаги мана шундай тасаввурларимга
қандай ўзгариш бўлганини ёзмоқчиман.
Мен
ўзимни ҳозирги замонанинг энг илғор ўқитувчиси деб хисоблардим. Бунга олган “Халқ таълими аълочи” кўкрак
нишоним эмас, шунчаки, дарсимни оддийгина қилиб тушунтириб бера олишиму шу билан
бир вақтда дунё янгиликлари билан ҳар дақиқада бирга юраяпман, деб хисоблашимдан,
деб ўйлар эдим, ҳа шундай ўйлардим то 2 кун
олдингача…
Бугун эса мен
ўзимга шу пайтгача нотўгри бахо берган
эканлигимни, хаётда ўрганадиган илмларим кўплигини ҳис қилиб хафа бўлиб кетдим,
чунки мен шу икки кунимни Ўзбекистоннинг идеал ёш йигити – Aлишер Садуллаев билан
Фаргона вилоятига хизмат сафари давомида бирга қадамма қадам юриб ўтказдим. Аслида уни 1-марта яқиндан кўрдимю шу пайтгача ижтимоий тармоқда сухбатлашардик. Биласизми шу икки кун менга (ҳов 22 ёш йигит қизлар:
сизларга айтяпман) 10-15 йил олдин бўлганда
қанийдия, деб қанчалар афсусланмоқдаман.
Лекин ҳечдан кўра кеч яхши, балки умуман учрашмай шундай 2 кунлик улкан мотивациясиз
қолишим ҳам мумкин
эдику, тўғрими?
Aлишернинг Халқ
таълими тизимидаги йўналиши ёшлар билан ишлаш бўйича Вазир ўринбосари бўлади, унга
бу йўналишга мос эканлигини ўша дақиқаларда Президентнинг кўнглига солганига Aллоҳга
ҳамд айтдим. Чунки Aлишер исталган ёшларни ўз ортидан мақсад қўйдириб етаклаб кета
олишдек қобилиятга эга йигит экан. Бунга аввало ўзининг намуна эканлиги ҳеч қандай
шубҳа қолдирмайди, у хақиқатан ҳам ҳозирги замон ёшларига намуна, идеал: кўплаб хорижий тилларни билади, тиним билмайдиган, талабаликданоқ ўз билими билан фирма очиб ўз тенгқурларини
иш билан таъминлаб уй жой ҳам олиб улгурган, хушмуомала, очиқкўнгил ва самимийлиги
билан ҳар бир йигит қиз тенгошининг ҳавасини келтирадиган ёшларимиздан.
Сафаримиз давомида
қайси мактабга кирмайлик, фақат ўқувчилар билан холи қолиб уларни билим олиш ва хаётда ўз
мақсадини қўйиб харакат қилишга тарғиб қилиб дилдан суҳбатлашди.. Болалар унга исталган саволларини беришмоқда,
қандай қилиб шундай даражага чиққанлигидан тортиб севганингиз бормигача, чунки болалар
олдида Халқ таълими Вазири ўринбосари эмас, уларнинг идеали, лидери турган эди.
У шуни истаб харакат қилди ва буни ортиғи билан бажармоқда, болалар у билан суҳбатидан сўнг у каби
илм олиб Президент билан кўришишга, суҳбатлашишга
қатъий қарорга келмоқдалар, чунки бунинг
иложи борлигига олдиларида гувоҳ турибди.
Қизиқ воқеа
бўлди. Фарғона вилоят Ёшлар марказида ҳам ёшлар билан учрашув бўлиши керак экан, бордик, ёшлар хонама
хона иш билан юрибди, Aлишер ҳам коридорда ёшлар оқимига қўшилди, бўлди ҳеч ким
уни таниган йўқ, айланиб юриб бир хонага кирдик. Кирсак инглиз тили машғулоти бўлиши
керак экан, ўқувчилар деярли Aлишер тенгқур ва ёки 2-3 ёш кичик. Хонага кимдир киряпти, кимдир
чиқяпти, кўпчилик телефонини чуқиллааб ўтирибди, кимлардир гаплашиб ўтирибди, хуллас
ҳеч ким билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Aлишер 1-2 тенгқуридан булар инглиз тили машғулотини
кутаётгани билгач уларга инглиз тилида гапирди,
биттаси мен инглиз тилимас корейс тилини биламан, деганди корейсчалаб гаплашди,
бошқа бири билан турк тилида, сўнгра инглиз тилида баланд овозда диққатни чорловчи
бир гап айтиб доска олдига келди, ҳамма хайрон ким бу дея, у тенгқурларига шундай
чиройли гапирдики, бир минут ичида хонадаги ҳамма жимжит бўлиб тинглай кетишди. 5-6 минутдан
сўнг ўзини таништирди, қизлар ишонмай дархол интернетга поиск беришиб “Зам министр?!”
дея бақириб юборишди. Уни таниганларга гапириш осон, лекин мана шундай нотаниш даврада
ўз тенгқурларига, ўзини танитмасдан туриб қисқа вақт ичида ўзига жалб қилиб фикрини
ўтказа олиш санъат эди. шу жойда унинг хақиқий лидерлик талантини тўла кўрдим.
Бир учрашувда ўқувчилар савол берди, сиз шунча энергияни қаердан оласиз,
сиз қачон қай тарзда дам оласиз, ресторан, кафеларга ўртоқларингиз билан борасизми,
дея. Мен дам олгим келса меҳрибонлик уйига бораман, ўша ердаги болалар билан ўйнаб
дам оламан, мен энергияни ўшандан оламан, деди.
Бунга исботини кейинроқ, Қўқон шаҳар 12-меҳрибонлик уйига борганимизда гувоҳи болдим. Мен бундай жойга биринчи марта келишим эди, шунинг учун киргандан чиққунча кўнглим бузилди, у ердаги мурғакларнинг қувноқ, чақноқ кўзларига қарашга қийналдим. Aлишер эса болажонларни тиззасига ўтиргизиб олиб уларга болаларча беғуборлик билан тиллашиб уларни келажакда камида ўзи каби даражага етишишига ишонтирди…
Қайси мактабга борсак, у келгунча унинг мансаб
нуқтаи назардан устозлару ўқувчилар онгида бўлган хадик туйгусини ўртадан олиб дилдан
суҳбатлашиш учун Aлишерга
2 дақиқа кифоя қилаверди, ҳар гал оқибати шу бўлдики, суҳбатлар якунида бутун устозу
ўқувчилар дарвозагача чиқиб унинг кетаётганига хафа бўлиб қолаверди. Мен умримда
“комиссия”нинг кетмаслигини чин дилдан истаган устозларни энди кўраётган эдим, чунки
Aлшер танқидчи, комиссия
эмас, эмас, устозлар муаммоларини дилдан тинглаб уларни ҳал қилишга қаттиқ бел боғлаган,
таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар руҳини баланд кўтаришга жўнатилган
Президентнинг ёш ғайратли қаноти бўлиб гавдаланмоқда!
Aлишернинг раҳбар шахс сифатида кўп қирраларини кашф қилдим. Биласизми
мени энг ҳайратга солган жиҳатларидан бири шу бўлдики, энг олис ҳудудлардаги 10
синф ўқувчилари ота-оналарига ишдан сўнг кечқурунлари қўнғироқ қилиб, ҳол аҳвол
сўрар ва янги 10 синф дарс жараёнларида фарзандларининг ўқиши қандай
кетаётганлигини сўраб суриштирар эди. Телефонга жавоб берган ота она табиийки унинг
вазир ўринбосари эканлигига ишонмас, ва бизга ўн йил давомида ҳаттоки мактаб директори
ҳам қўнғироқ қилмаган, вазир ўринбосари қўнғироқ қилармиди, дерди. Ва ниҳоят ишонгач, шундай кадрни топган президентимизни
дуо қилишни
бошлар эди.
Иш куни шу даражада қизғин эканки, тушлик қилиш эсидан чиқиб юравераркан, мен унга дўстона маслаҳат бердим, ёшсиз, ҳозирдан ошқозонни ишдан чиқариб қўйманг, деб. Aка, 1-курслигимда ўқишимни тўлайман деб иккита оила амакимлар ва биз яшаб турган биргина ховлининг ярмини олиб қолиб, қолганини сотиб тўлаган пайтда мен пулни қанчалар тежашим кераклигни тасаввур қилаверинг “Ролтон” еб хаёт кечирганман, кўчага айлангани чиқмаганман, кундалик ягона доимий йўналишим битта эди: ўқиш ва ётоқхона. кечалари билан ўз устимда тинмай ишладим, келаси йил эса ўз харакатим туфайли абитуриентларга курс ўтиб ўз контракт пулимни ўзим тўлаб хаттоки ота онамга ҳам пул беришни бошлаганман, деди… Ўйланиб қолдим, нафақат ёшларга, балки хаётдаги арзимаган қийинчиликдан нолиб юрган катта инсонлар учун атиги 4-5 йил олдин чекка бир қишлоқда ўртахол оилада сизу бизнинг орамизда юрган оддийгина боланинг ўз билим ва ғайрати билан эришган, хақли равишда Президентнинг энг суйган ёш ўғлонларидан бўлган, ҳам дунёвий ва ҳам диний билим томондан чет эллик исталган тенгдошлари билан беллаша оладиган, ҳозирда 32 миллионлик Республиканинг келажагини белгиловчи Вазирликда 2-рақамли инсон бўлиб етишган шу йигитнинг хаёт йўли намуна эмасми?
Икки кунлик хамрохлигимда Алишернинг нега бунчалар ўтдан чўққа уришини, қисқа вақт ичида кўпроқ жойларни ўрганишга югураётганини сабабини сўрадим ва виждонли мард ўзбек боласининг гапини эшитдим: бирдан бир мақсадим, Президентимиз ёшларга тарихда бўлмаган имкониятни бердими, бу масъулият менинг гарданимга тушдими, энди мен ўзим учун яшашга хаққим йўқ энди, бутун Ўзбекистон ёшлар номидан ишлашим шарт, мен энди ўзим каби миллинлаб Президент бемалол ишонадиган ёшларни халқ ичидан кашф қилишим керак, акс холда ёшларни қўлидан хеч иш келмайди деган тасаввурга сабаб бўлиб қолишим дахшатли, мен ёшларни эргаштириб бундай фикрлиларга амалий ишим билан кўрсатай деб вақтимни хатто ўзимдан қизғонаман. шунда уни кунига 4-5 туманда 1000 лаб одамлар билан учрашганига тушундим.

Бугунги ёзаётганларим оддий халқ вакили сифатида Aлишер мисолида Президентимизнинг
кадрлари хақида деб қабул қилсангиз бўлади
деб ўйлайман. Aлишернинг
бу даражада бўлишига омил деб
нимани кўрдим биласизми, бу хақда мақолам бошида айтдим, бу унинг чет эл Олий ўқув
юрти тизимини кўрганлиги ва бизнинг эскича фикрлаш қобиғимизга тушиб улгурмагани,
деб ўйлайман. Шу ўринда юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга бир илтимосим бор.
Хурматли Шавкат Миромонович, илтимос, битта Алишер камлик қиляпти, халқимизга кўпроқ Aлишерларни беринг. Алишер каби чет эл Олий ўқув юртларини битирган ёшларга кўпроқ ва
янада кўпроқ мана шундай имкониятларни ҳар бир вазирликларда беринг, лекин ёлғиз отнинг чанги чиқмас, деганларидек биргина
ёшга бундай юқори мансаб бериб уни бюрократия, қоғозбозлик қон қонига сингиб кетган
бутун бошли эски жамоага ташлаб қўйиб уни
ҳам ўша даврага мослашиб сингиб кетадиган даражада битта ёки иккита эмас, бутун
бошли жамоалар қилиб юзлаб чет эл илм ҳавосини туйган, ватаним деб ёниб куювчи юзлаб
ёшларни шундай юқори мансабларга ишга тайинласангиз, улар кечаю
кундуз тинмайди, чет элларнинг ютуқларини бизда бутун бир жамоа кўпчилик бўлибгина
қўрқмасдан жорий қилаверади, шунда
уларни ҳеч қандай бюрократия ва янгиликларни жорий қилишдан қўрқув тўхтата олмайди, шунда битта ёш қилиши қийналган жойда юзлаб ёшлар бирдам бўлиб
сиз ва халқимиз кутган натижаларни тезроқ кўрсатиб бера олишига ишонаман, чунки улар ёшлардан иборат Президент жамоаси
бўлади!
Ишонаман, умид қиламан Президентимиз бир йиғилишда айтганларидек,
энг юқори лавозимларгаям бутунлай ёшларни қўяман, менга ёшининг, тажрибасининг қизиғи йўқ, менга юртим
деб ўзини аямасин, ёнсин, қолганини ўзим
ўргатиб олавераман, деганларидек яқин орада мана шу Aлишердек ёш, ғайратли ватанпарвар, муҳими чет эл Олий ўқув юртларини битирган жуда кўп ёшларни
Aлишер билан бирга катта
лавозимларда кўрамиз, Aлишерга
елкадош ёшлар кўпаяди, уни ёлғизлатиб қўймай,
кўз кўриб қулоғимиз эшитмаган янгиликларни чет эллардан олиб кириб қўллашади, сизга эса Aлишер, сўзим сўнгида халқимизнинг
энг шарафли гапини келтиришни лозим деб ўйлайман: Ота онангизга минг раҳмат Aлишер, сизга ишониб, имкониятларингизни
биргина суҳбатдаёқ илғай олган ва тарихда кутилмаган қарорни , 23 ёшли ўзбек ўғлонига
бир онда эртаклардагидек имконият тақдим этган юртбошимизга эса мингдан минг раҳмат!!!